Элит ОЧЛ лига босқичига қачон қуръа ташланади?

Aslanov Jasurbek
11 авг 2026, 22:48
Бугун Элит Осиё Чемпионлар лигаси саралашининг сўнгги ўйинлари ўтказилади.

“Пахтакор” бу босқичда Иорданиянинг “Ал Ҳуссайн” жамоасини 3:0 ҳисобида таслим қилиб, кейинги босқичга йўл олди. Достонбек Ҳамдамов (дубл) ҳамда Башар Ресаннинг голлари “шерлар”га йирик ғалабани тақдим этди.

Элит ОЧЛнинг лига босқичига 18 август куни Тошкент вақти билан 13:00да қуръа ташланади. Маросим Малайзия пойтахти Куала Лумпурда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, турнирда “Пахтакор”дан ташқари “Нефтчи” Ўзбекистон чемпионати ғолиби сифатида иштирок этади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia