

"Ўйлайманки, ўтган ёзда улар ҳужумдаги муаммоларни ҳал қилишди, аммо, шекилли, яна иккита марказий ҳимоячи керак. Сиз бундан кулишингиз ва менга дакки беришингиз мумкин, лекин мен "Тоттенхэм"дан Ромерони сотиб олган бўлардим". "Биламан, у тентак ва унинг интизом билан боғлиқ муаммолари бор, лекин у жуда яхши марказий ҳимоячига айланиши мумкин, Кэррик эса уни ҳақиқатан ҳам тинчлантира оларди. Жаҳон чемпионати финалида ҳимоя марказида ўйнаган футболчи учун 30-40 миллион фунт ҳақида гапиришмоқда. Биламан, унинг интизом билан муаммолари бор, лекин мен уни олган бўлардим. Ўйлайманки, уларга марказий ҳимоячи ўта зарур, ҳозиргилари эса етарлича яхши эмас", – деди "МЮ"нинг собиқ ярим ҳимоячиси. Хабар қилинишича, Ромеро "Атлетико"га ўтиши мумкин.



