Боян Миладинович - "Пахтакор" спорт директори

Aslanov Jasurbek
12 авг 2026, 14:56
"Пахтакор" собиқ футболчиси Боян Миладинович Тошкент клубига қайтди.

2009-2015 йилларда “шерлар” учун ўйнаган собиқ ҳимоячи Боян Миладинович “Пахтакор”да иш бошлади. Ўз вақтида сариқ-кўк ранглилар сардори бўлган Миладинович Тошкент жамоасида спорт директори вазифасини бажаради. Мутахассис кеча “шерлар”нинг Элит ОЧЛ йўлланмаси учун ўйинини стадиондан кузатди.

Эслатиб ўтамиз, Миладинович “Пахтакор” сафида 70 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол уришга муваффақ бўлган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia