

BBC тарқатган маълумотларга кўра, клуб Кэррикни истеъфога чиқариш ўрнига амалдаги мураббийлар штабини кучайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Штабга таклиф этилиши мумкин бўлган асосий номзодлардан бири сифатида ҳозирда “Бавария”да Венсан Компанининг ёрдамчиси бўлиб ишлаётган Аарон Данкс тилга олинмоқда. Данкс илгари “Мидлсбро”да Кэррик билан бирга фаолият олиб борган. Унинг ёздаёқ “Манчестер Юнайтед” мураббийлар штабига ўтиши кутилган эди.
Англия Премьер-лигасининг 10 та туридан сўнг “Манчестер Юнайтед” атиги 8 очко жамғариб, турнир жадвалининг 18-поғонасини эгаллаб турибди ва мусобақани тарк этиш (хавфли) ҳудудида бормоқда. Жамоа шу кунгача ўтказилган ўйинларда 1 та ғалаба, 5 та дуранг ва 4 та мағлубият қайд этди.



