

"Биз биргаликда олдинга интилишда давом этамиз", — деб ёзди Роналду ўзининг ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасида.
Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичидаги учта ўйинда Роналду иккита гол урди. 41 ёшли форвард 2-тур доирасида Ўзбекистонга қарши кечган учрашувда (5:0) дублга эришди.
Гуруҳ босқичи якунларига кўра, португалияликлар беш очко жамғариб, "K" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллашди. 1/16 финалда Роберто Мартинес шогирдлари Хорватияга қарши баҳс олиб боришади. Учрашув 3 июль куни бўлиб ўтади.



