

Бу ҳақда 33 ёшли футболчи ўзининг Инстаграмдаги расмий саҳифасида маълум қилди.

"Миллий терма жамоа – орзу, шараф, ор-номус, ғурур... Энди мухлис сифатида давом этамиз. Олға, Ўзбекистон!" – дея ёзиб қолдирган Эшмуродов ўз саҳифасида.

Умар Эшмуродов миллий терма жамоанинг Жаҳон чемпионати учун якуний қайдномасидан жой олган бўлса-да, мундиал учрашувларида бирорта ҳам дақиқа майдонда кўриниш бермади. Терма жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро тажрибали ҳимоячига яшил майдонда мухлислар билан муносиб тарзда хайрлашиш имкониятини тақдим этмади.
"Насаф" ҳимоячиси 2020 йил терма жамоа либосини кийган ва шу кунга қадар 39 ўйинда майдонга тушган.



