"Агар одамлар биз Конго ва Колумбияни мағлуб этишимиз керак эди деб ўйлашган бўлса, улар адашишган..." - Фабио Каннаваро "ёрилди"

Абдулвосит Бектемиров
29 июн 2026, 01:06
Конгога қарши учрашувдан кейинги матбуот анжуманида сайтимиз журналисти Абдулвосит Бектемиров ва Фабио Каннаваро ўртасида қизғин суҳбат бўлиб ўтди.

- Жамоамизнинг мундиалдаги энг катта хатоси нима бўлди? Сиз томондан йўлга қўйилган энг катта хато-чи? Сиз футболда анча машҳур номсиз, шу сабабли кутилмалар анча баланд эди. Ҳозир нималарни ҳис қиляпсиз? Сабаби, Португалияга қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида табассум қилаётган эдингиз, бугун эса йўқ.

- Табассум қилаётгандим?

- Ҳа, Португалияга қарши кечган ўйиндан кейин....

- Табассум қилаётганим ҳар доим ҳам яхши кайфиятда эканлигимни билдирмайди-ку.

- Шунинг учун ҳам, ҳозир нималарни ҳис қиляпсиз деб сўраяпман, жаноб...

- Табиийки, ўзимни яхши ҳис этмаяпман. Мағлуб бўлишни ёқтирмайман. Лекин биз боримизни бердик. Тўғри, хатолар қилдик, лекин йигитлар бўйича шикоят қила олмайман. Мен улар ҳақида ҳеч қачон бундай демайман. Чунки мен улар қанчалик меҳнат қилишганини биламан. Сен мен жамоага келганимдан бери барча матбуот анжуманларида бўлгансан. Жаҳон чемпионати қуръасидан кейин биринчи бўлиб нима деганимни эслайсанми?

- Мундиал даражаси даҳшатли деган гапми?

- Ҳа. Агар одамлар бизнинг жамоа Конго ва Колумбияни мағлуб этишимиз керак эди деб ўйлашган бўлса, улар адашишган бўлиши мумкин. Жаҳон чемпионати даражаси... Агар терма жамоани уч маротаба мундиални ютган мураббий бошқараётган бўлса ҳам қийин эди. Биз боримизни бердик-ми? Ҳа. Йигитларга қўлимдан келганча ёрдам бердим-ми? Ҳа. Йигитлар ҳозир кийиниш хонасида хафами? Бу шунчаки даҳшат. Йигитлар Ўзбекистондаги ҳар бир инсондан кўпроқ қийналишди, менга ишон дўстим. Лекин шунга қарамай улар борини беришди. Мен улардан фахрланаман. Мундиалдаги иштирокимиз қийин кечишини билардик-ми? Билардик. Биз тажриба орттирдик.

Мен ўйинчиларга ҳеч қандай эътироз билдирмайман ва улар бўйича нолимайман. Улар кўп хатоларга йўл қўйиши мумкин. Чунки мен ичкарида нима бўлаётганини биламан. Дунёда ичкарида нима бўлаётганини мендан кўра яхшироқ биладиган инсон дунёда йўқ. Мен буларнинг барчасини биладиган ва нималар рўй бераётганидан хабардор инсон сифатида гапиряпман.

каннаваро.jpgя и каннаваро.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Абдулвосит БектемировМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›