

Унда мазкур санагача бўлган вақт оралиғида Ўзбекистон Суперлигаси, Пролига, Биринчи лига ҳамда U-19 чемпионати учрашувларида иштирокчилар томонидан йўл қўйилган қоидабузарликлар юзасидан қарор чиқарилди.
Суперлига
“Сурхон” - “Динамо”
Суперлига 13-тури доирасидаги “Сурхон” – “Динамо” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 61-дақиқасида “Динамо” футбол клуби футболчиси Амаду Думбуя тўп учун курашда оёғининг таг қисми билан рақиб жамоа футболчисининг ҳимояланмаган қисмини босиб олгани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Динамо” футбол клуби футболчиси Амадоу Доумбоуяга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ҳамда жарима интизомий жазо чоралари қўлланилсин.
“Андижон” – “Пахтакор”
Суперлиганинг 15-тури доирасидаги “Андижон” – “Пахтакор” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+3-дақиқасида тўпсиз вазиятда “Андижон” футбол клуби футболчиси Мартин Боакье “Пахтакор” футбол клуби футболчиси Муҳаммадрасул Абдумажидовнинг юзига боши билан зарба берганидан сўнг “Пахтакор” футбол клуби футболчиси Муҳаммадрасул Абдумажидов Мартин Боакьенинг юзига қўли билан зарба бериб жавоб қайтаргани учун икки футболчига қизил карточкалар кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Андижон” футбол клуби футболчиси Мартин Боакьега нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ҳамда жарима интизомий жазо чоралари қўлланилсин.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Пахтакор” футбол клуби футболчиси Муҳаммадрасул Абдумажидовга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ҳамда жарима интизомий чоралари қўлланилсин.
Суперлига чемпионатининг 15-тури доирасидаги “Андижон” – “Пахтакор” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 80-дақиқасида “Андижон” футбол клуби футболчиси Неманя Чаласан қизил карточка кўрсатилганидан сўнг, майдонни тарк этаётиб Лиганинг бош ҳомийси номи тушурилган аркани тепиб шикаст еткизгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Андижон” футбол клуби футболчиси Неманья Чаласанга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўлланилсин.
Супер лига чемпионатининг 15-тури доирасидаги “Андижон” – “Пахтакор” учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашув сўнгида “Пахтакор” футбол клуби футболчиси Хожимат Эркинов учрашув қайдномасига киритилмаган бўлса-да, техник ҳудудда ҳаракатланиб, майдон марказида турган учрашув ҳакамлари олдига борганлиги аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 60-моддасига асосан “Пахтакор” футбол клуби футболчиси Ҳожимат Эркиновга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўлланилсин.
Суперлига чемпионатининг 15-тури доирасидаги “Андижон” – “Пахтакор” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 75-дақиқасида “Пахтакор” футбол клуби мураббийи Эмиллиан Карас ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Пахтакор” футбол клуби мураббийи Эмиллиан Карасга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“Бухоро” – “Локомотив”
Суперлиганинг 15-тури доирасидаги “Бухоро” – “Локомотив” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 34-дақиқасида “Локомотив” футбол клуби футболчиси Алексей Козлов тирсаги билан рақиб жамоа футболчисининг юзига ургани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Локомотив” футбол клуби футболчиси Алексей Козловга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ҳамда жарима интизомий жазо чоралари қўлланилсин.
Суперлига чемпионатининг 15-тури доирасидаги “Бухоро” – “Локомотив” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 39-дақиқасида “Локомотив” футбол клуби мураббийи Садриддин Абдуллаев ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Локомотив” футбол клуби мураббийи Садриддин Абдуллаевга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“Машъал” – “Сўғдиёна”
Суперлига чемпионатининг 15-тури доирасидаги “Машъал” – “Сўғдиёна” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 70-дақиқасида “Сўғдиёна” футбол клуби мураббийи Улуғбек Бакаев ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Сўғдиёна” футбол клуби мураббийи Улуғбек Бакаевга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“Навбаҳор” – ОКМК
Суперлига чемпионатининг 12-тури доирасидаги “Навбаҳор лочинлари” – ОКМК учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 58-дақиқасида “Навбаҳор лочинлари” футбол клуби вакили Бахтиёр Исмаилов ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Навбаҳор лочинлари” футбол клуби вакили Бахтиёр Исмаиловга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Суперлига чемпионатининг 12-тури доирасидаги “Навбаҳор лочинлари” – ОКМК учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 60-дақиқасида ОКМК футбол клуби футболчиси Авазбек Ўлмасалиев ҳакамнинг қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан ОКМК футбол клуби футболчиси Авазбек Ўлмасалиевга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“Андижон” – “Сурхон”
Супер лига чемпионатининг 12-тури доирасидаги “Андижон” – “Сурхон” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 85-дақиқасида “Сурхон” футбол клуби футболчиси Отабек Боймуродов ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Сурхон” футбол клуби футболчиси жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“Сўғдиёна” – “Нефтчи”
Суперлига чемпионатининг 13-тури доирасидаги “Сўғдиёна” – “Нефтчи” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 29-дақиқасида “Сўғдиёна” футбол клуби футболчиси Лупчо Дориев ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Сўғдиёна” футбол клуби футболчиси Люпчо Дориевга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Суперлига чемпионатининг 13-тури доирасидаги “Сўғдиёна” – “Нефтчи” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 29-дақиқасида “Сўғдиёна” футбол клуби мураббийи Улуғбек Бакаев ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Сўғдиёна” футбол клуби мураббийи Улуғбек Бакаевга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“Насаф” – “Қизилқум”
Суперлига чемпионатининг 14-тури доирасидаги “Насаф” – “Қизилқум” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+4-дақиқасида “Насаф” футбол клуби футболчиси Диёрбек Абдуназаров ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Насаф” футбол клуби футболчиси Диёрбек Абдуназаровга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“Нефтчи” – “Навбаҳор”
Суперлига чемпионатининг 14-тури доирасидаги “Нефтчи” – “Навбаҳор лочинлари” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 68-дақиқасида “Нефтчи” футбол клуби футболчиси Икром Алибаев ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Нефтчи” футбол клуби футболчиси Икром Алибаевга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“Динамо” – “Қўқон-1912”
Супер лига чемпионатининг 14-тури доирасидаги “Динамо” – “Қўқон-1912” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 88-дақиқасида “Динамо” футбол клуби футболчиси Беҳрузбек Облақулов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Динамо” футбол клуби футболчиси Беҳрузбек Облақуловга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Пролига
“Яйпан” – “ФарДУ”
Пролиганинг 12-тури доирасидаги “Яйпан” – “Фарғона ДУ” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 88-дақиқасида “Фарғона ДУ” футбол клуби футболчиси Ибоджон Абельфазов тўп учун курашда тиззаси билан рақиб жамоа футболчисининг елкасига зарба бергани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Фарғона ДУ” футбол клуби футболчиси Ибоджон Абельфазовга нисбатан 4 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ҳамда жарима интизомий жазо чоралари қўлланилсин.
“ТерДУ” – “Каттақўрғон”
Пролиганинг 12-тури доирасидаги “ТерДУ” – “Каттақўрғон” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 59-дақиқасида “Каттақўрғон” футбол клуби футболчиси Абубакир Ашуров тўп учун курашда оёғининг таг қисми билан рақиб жамоа футболчисининг қорин қисмига зарба бергани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Каттақўрғон” футбол клуби футболчиси Абубакир Ашуровга нисбатан 4 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ҳамда жарима интизомий жазо чоралари қўлланилсин.
“Ғазалкент” – “Металлург”
Пролиганинг 11-тури доирасидаги “Ғазалкент” – “Металлург” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 29-дақиқасида “Металлург” футбол клуби мураббийи Илхом Муминжанов ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Металлург” футбол клуби мураббийи Илхом Мўминжоновга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“Олимпик-MobiUz” – “ТерДУ”
Пролиганинг 11-тури доирасидаги “Олимпик Мобиуз” – “ТерДУ” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 53-дақиқасида “Олимпик Мобиуз” футбол клуби футболчиси Бунёдбек Раҳимов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Олимпик Мобиуз” футбол клуби футболчиси Бунёдбек Раҳимовга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“Каттақўрғон” – “Яйпан”
Пролиганинг 11-тури доирасидаги “Каттақўрғон” – “Яйпан” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90-дақиқасида “Яйпан” футбол клуби мураббийи Рашиджон Ғофуров ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Яйпан” футбол клуби мураббийи Рашиджон Ғофуровга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“Шўртан” – Республика ФА
Пролиганинг 12-тури доирасидаги “Шўртан” – “Республика ФА” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 82-дақиқасида “Шўртан” футбол клуби мураббийи Актам Бердиев ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Шўртан” футбол клуби мураббийи Актам Бердиевга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“Пахтакор ФЖ” – “Олимпик-MobiUz”
Пролиганинг 12-тури доирасидаги “Пахтакор ФЖ” – “Олимпик Мобиуз” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 56-дақиқасида “Пахтакор ФЖ” футбол клуби мураббийи Михаил Спиридонов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Пахтакор ФЖ” футбол клуби мураббийи Михаил Спиридоновга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
“Яйпан” – “ФарДУ”
Пролиганинг 12-тури доирасидаги “Яйпан” – “Фарғона ДУ” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+3-дақиқасида “Фарғона ДУ” футбол клуби мураббийи Улуғбек Исмоилжонов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Фарғона ДУ” футбол клуби мураббийи Улуғбек Исмоилжоновга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
Пролиганинг 12-тури доирасидаги “Яйпан” – “Фарғона ДУ” учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 57-дақиқасида “Яйпан” футбол клуби футболчиси Акбархон Иброхимхонов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Яйпан” футбол клуби футболчиси Акбархон Иброхимхоновга жарима интизомий жазо чораси қўллансин.
U-21 чемпионати
“Андижон” U-21 – “Сурхон” U-21
U-21 чемпионатининг 12-тури доирасидаги “Андижон” U-21 – “Сурхон” U-21 учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 76-дақиқасида “Андижон” U-21 футбол клуби футболчиси Фазлиддинхўжа Убайдуллаев тўп учун курашда оёғининг таг қисми билан рақиб жамоа футболчисининг оёғини босиб олгани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Андижон” футбол клуби футболчиси Фазлиддинхўжа Убайдуллаевга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизомий жазо чоралари қўлланилсин.
“Насаф” U-21 – “Қизилқум” U-21
U-21 чемпионатининг 14-тури доирасидаги “Насаф” U-21 – “Қизилқум” U-21 учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+3-дақиқасида “Қизилқум” U-21 футбол клуби футболчиси Достон Турсунов тўп учун курашда оёғининг таг қисми билан рақиб жамоа футболчисининг сон қисмига зарба бергани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан “Қизилқум” футбол клуби футболчиси Достон Турсуновга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизомий чоралари қўлланилсин.
“Навбаҳор” U-21 – ОКМК U-21
U-21 чемпионатининг 12-тури доирасидаги “Навбаҳор” U-21 – ОКМК U-21 учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувда “Навбаҳор” U-21 футбол клуби учрашувни ташкил қилишда Регламент талабларини бажармаганлиги, жумладан, майдон ўрилгандан сўнг тозаланмагани, тўп олиб турувчи болалар келмагани, Лига гимни учрашув аввалида қўйилмагани ва Лига байроғи майдонга олиб чиқилмагани ҳолатлари аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 77-моддасига асосан “Навбаҳор лочинлари” футбол клубига нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўлланилсин.
U-21 чемпионатининг 13-тури доирасидаги “Навбаҳор” U-21 – “Қизилқум” U-21 учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувда “Навбаҳор” U-21 футбол клуби учрашувни ташкил қилишда Регламент талабларини бажармаганлиги, жумладан, учрашувдан олдин учрашув комиссари такидлашига қарамасдан дарвоза устунлари пастки ва орқа қисимлар таритибга солинмагани ва майдон ўрилмагани аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 77-моддасига асосан “Навбаҳор лочинлари” футбол клубига нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўлланилсин.
“БухДУ” U-19 – “Бухоро” U-19
U-19 чемпионатининг 6-тури доирасидаги “БухДУ” U-19 – “Бухоро” U-19 учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувда “БухДУ” U-19 жамоаси мураббийи учрашув қайдномасига учрашувга ташриф буюрмаган шифокорни киритиб Регламент талабини бузганлиги аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 77-моддасига асосан “БухДУ” футбол клубига нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўлланилсин.
“Локомотив” U-19 – “Лочин” U-19
U-19 чемпионатининг 6-тури доирасидаги “Локомотив” U-19 – “Лочин” U-19 учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувида “Лочин” U-19 жамоаси учрашувни ташкил қилишда Регламент талабларини қисман бажармаганлиги, жумладан, дарвоза сеткалари яроқсиз холга келиб қолгани, оқибатда учрашув мобайнида қийинчиликларга дуч келингани ва майдон чизиқлари талаб даражасида чизилмагани ҳолатлари аниқланди.
Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 77-моддасига асосан “Локомотив” футбол клубига нисбатан жарима интизомий чораси қўлланилсин.



