

"Янги мураббий келганида ҳамма икки ойча хурсанд бўлиб юради, кейин эса ярим йил ўтиб, барчаси яна такрорланади. Мураббийларни алмаштиришда давом этиб, буни ечим деб ҳисоблаш мумкин. Бироқ 12 йил ичида саккизта мураббий мисолида аллақачон исботланди — бу чиқиш йўли эмас. Кэррик кетиши ҳам мумкин, қолиши ҳам мумкин, биз билмаймиз. Хўжайинларда эса нима қилиш кераклиги ҳақида заррача ҳам тушунча йўқ.
Агар сен трансфер ишларини ёмон олиб борсанг, агар селекция ҳамда ўйинлар таҳлили бўлимларинг кучсиз бўлса, клуб тизимининг бошидан охиригача кучли раҳбарият мавжуд бўлмаса, муваффақиятсизликка маҳкумсан. Клубда жиддий муаммолар бор: муҳим лавозимларга йирик футбол тизимларида ишлаш тажрибасига эга бўлмаган одамларни тайинлашмоқда", – дея Невиллнинг сўзларини келтиради ESPN.
Сўнгги 12 йил ичида "Манчестер Юнайтед" 8 нафар бош мураббийни алмаштирди. Бу даврда жамоани Дэвид Мойес, Луи ван Гал, Жозе Моуринью, Оле Гуннар Сульшер, Ральф Рангник, Эрик тен Ҳаг, Рубен Аморим ва Майкл Кэррик бошқарди.
10 та турдан сўнг "Манчестер Юнайтед" 8 очко билан АПЛ турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди. Манкунианлар навбатдаги ўйинни 22 ноябрь куни сафарда "Ливерпул"га қарши ўтказади.



