Клопп: "Рождество пайтида ким футбол кўришни исташини тасаввур қила олмайман"
30 сен 2017 15:49
Янгиликлар
Клопп: "Рождество пайтида ким футбол кўришни исташини тасаввур қила олмайман"
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп қизиллар Рождество байрами пайтида 9 кун ичида 4та учрашув ўтказиши мумкинлиги ҳақида ОАВда пайдо бўлган маълумотга изоҳ берди.
"АГар мухлислар Рождество пайтида футбол кўришмоқчи бўлишса, телекомпаниялар буни амалга ошириш йўлини топишади. Агар 24 декабрга ўйин қўйишса, бунга қаршилик қила олишимизга кўзим етмайди.
Телекомпаниялар одамлар бу куни стадионга келишни исташи ёки йўқлигини ҳисобга олиб, қарор қабул қилишлари керак. Бу баҳсларда ОАВ вакиллари бўлмаслиги мумкин - жуда зўр иш бўларди.
Рождество куни ким футбол кўришни исташини тасаввур қила олмайман. Биз ўрганиб қолдик. Бу футбол учун нормал вақт эмас, аммо агар 24-санада ўйин бўлмаса, бу 25 ёки 26-декабрда содир бўлади" - дейди Клопп.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар