Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум
11 дек 2025 09:43
Янгиликлар
Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум
Мадрид клуби Хаби Алонсонинг ўйинидан норози эканлиги ва бош мураббийини алмаштиришни кўриб чиқаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда.
Жамоани бошқариш учун асосий номзод сифатида эса Германиялик мутахассис Юрген Клопп номи тилга олинмоқда.
Айни вақтда мутахассис "Ред Булл"нинг глобал футбол бўйича раҳбари лавозимида ишлаб келмоқда. Бироқ мураббий исталган вақтида ушбу лавозимдан кетиши мумкин. Defense Central нашрининг хабар беришича, Клоппнинг шартномасида Германия терма жамоаси ёки Европанинг етакчи клубларидан таклиф олган тақдирда Ред Буллдаги лавозимини тарк этишга имкон берувчи банд мавжуд.
Шу сабабли "Реал Мадрид"га мураббий текинга тушиши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хитойдан енгилди ва мусобақа билан хайрлашди
"Реал" Арбелоанинг дебютида Сегунда клубига мағлуб бўлиб, Испания кубоги билан хайрлашди!
Идеал дебют: Кэррикнинг илк ўйинида "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"га ҳеч қандай имконият қолдирмади
Ла Лига. "Реал" ўз майдонида "Леванте"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар