

"El Nacional" нашрининг хабар беришича, германиялик мураббий "Реал" томонидан амалдаги бош мураббий Хаби Алонсонинг ўринбосари сифатида кўриб чиқилмоқда.
Алонсо "Реал" раҳбариятида баъзи шубҳаларни уйғота бошлагани таъкидланмоқда. Флорентино Перес жамоанинг сўнгги натижаларидан, шунингдек, мураббийнинг жамоанинг баъзи етакчилари, масалан, Винисиус Жуниор билан ёмон муносабатларидан хавотирда.
"Реал" президенти жамоа Алонсони қўйиб юбришга қарор қилса, Клоппни асосий номзод дея кўрсатди.
Клопп 2015 йилдан 2024 йилгача "Ливерпул"да ишлаган ва Премьер-лигада ғолиб чиққан. У 2025 йил январь ойидан бери "Red Bull"нинг глобал футбол бўйича раҳбари лавозимида ишлаб келмоқда.



