Клопп: "Жамоа фақат кам гол ураётгани туфайли футболчи сотиб олиш мумкин эмас"
30 сен 2017 12:21
Янгиликлар
Клопп: "Жамоа фақат кам гол ураётгани туфайли футболчи сотиб олиш мумкин эмас"
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп қиммат ҳужумчи сотиб олиша ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Бизда Старриж бор, ҳамма унинг сифатларини яхши билади. Ҳозир у ўйнашга тайёр, биз унга ишонч билдирмоқдамиз. Бизда тўққизинчи рақам позициясида ўйнайдиган энг йирик инглиз иқтидорларидан бири Соланке бор.
Ҳа, Мората "Челси" ўйинига мослашиб кетди, Лукаку "Манчестер Юнайтед"никига, Кейн "Тоттенхэм"да гол урмоқда, Ляказетт - "Арсенал"да. Аммо бизнинг мақсадларимиз бошқа эди.
Биз трансфер ойнасида фаол бўлмадик, бизда Лукакуни харид қилиш учун имконият бўлмади. Жамоа фақат кам гол ураётгани учун футболчи сотиб олиш мумкин эмас. Бизда вазиятлар бор, голлар эса бўлади" - дейди Клопп.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар