Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"

Aslanov Jasurbek
4 май 2024
Антонио Кассано "Ювентус" устози Массимилиано Аллегрининг ОАВдаги дўстлари ҳақида гапирди.

"Матбуот ҳимоя қиладиган мураббийлар мавжуд, Аллегрининг эса у хоҳлаганини ёзадиган 4-5 нафар дўсти бор.

Ўтган мавсум у дўстлари ёрдамида Леандро Паредес ўрнига ярим ҳимояга Энцо Барренечеани қўйди, кейин 6 ой аввал жаҳон чемпиоини бўлган Анхель Ди Мария манзилига танқидидий мақолалар ёздирди.

Ди Мария - жорий мавсум "Бенфика" сафида 22та гол урган феноменал футболчи. Аллегри - мақтовларни хоҳлайди ва дўстлари ёрдамида ўз иш жойини сақлаб қолмоқчи" - деди собиқ ҳужумчи.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia