Буюк Британия солиқ хизмати Каррагерни банкрот деб эълон қилиш бўйича ариза топширди

Sherzod Nurmatov
28 авг 2026, 13:59
"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер тўланмаган солиқ ҳисоби сабабли банкротлик иши иштирокчисига айланди. Бу ҳақда "The Athletic" хабар бермоқда.

Судга аризани Буюк Британия Солиқ ва божхона хизмати (HMRC) киритган. Ҳозирда “Sky Sports” ва CBS телеканалларида эксперт сифатида фаолият юритаётган 48 ёшли собиқ футболчи ушбу иш бўйича суд мажлисида иштирок этди.

"Биз қарздорлиги бор солиқ тўловчиларни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламиз ва биз билан ҳамкорлик қилаётганларга қарздан чиқиб кетишлари учун барча чораларни кўрамиз — масалан, тўловни бўлиб-бўлиб тўлашни таклиф қиламиз. Биз банкротлик тўғрисидаги аризани фақат энг сўнгги чора сифатида тақдим этамиз", – деди HMRC вакили.

Вазиятдан хабардор манбалар ушбу масала яқин вақт ичида ҳал этилишини кутмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic