Карло Анчелотти Бразилиянинг ЖЧ-2026 доирасида Марокаш билан ўйнаган дуранги ҳақида гапирди

14 июн 2026, 07:36
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 1-турида Марокашга қарши кечган ва дуранг билан якунланган баҳс ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Биринчи бўлимда жамоа ёмон ўйнади, бироқ иккинчи таймда вазиятни ўнглай олдик. Бизда имкониятлар бўлганди. Ҳали кўп нарсани яхшилашимиз ва ўз устимизда ишлашимиз керак", — дея Анчелоттининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Globo нашри.

Аввалроқ Бразилия терма жамоаси 1934 йилдан буён жаҳон чемпионатларининг старт учрашувларида мағлуб бўлмай келаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот учун, 2-турда Бразилия терма жамоаси Гаити билан (20 июнь), 3-турда эса Шотландия билан (25 июнь) куч синашади. Марокаш эса 2-турда Шотландия (20 июнь), 3-турда эса Гаити терма жамоасига қарши (25 июнь) майдонга тушади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Globo