Арбелоа АПЛ клубига бош мураббий бўлишга яқин

13 июн 2026, 23:35
Мадриднинг "Реал" клуби собиқ мураббийи Альваро Арбелоа "Фулхэм" бош мураббийи лавозимига тайинланишига яқин турибди, деб хабар бермоқда журналист Маттео Моретто ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

"Фулхэм" ва Альваро Арбелоа ўртасидаги музокаралар муваффақиятли кечмоқда. Испаниялик мураббий Оскар Рибот, Луис Алонсо ва Лондон клуби вакиллари ўртасидаги сўнгги алоқалардан сўнг иккала томон ҳам келишувга оптимизм билан яқинлашмоқда. Баъзи тафсилотлар ҳали келишиб олиниши керак, аммо умумий кайфият ижобий ва яқин кунларда томонлар келишувга эришишига ишонч бор.

9 июнь, сешанба куни "Реал" 43 ёшли Альваро Арбелоанинг бош мураббийлик лавозимини тарк этганини эълон қилди. Арбелоа 2026 йил январидан бери "қаймоқлилар"ни бошқараётганди.

"Фулхэм" Англия Премьер-лигасининг 2025/2026 йилги мавсумини 11-ўринда якунлади. Жамоа 38 ўйинда 52 очко тўплади. "Арсенал" мамлакат чемпиони бўлди (85).

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/MatteMoretto