

Бу ҳақда Фабрицио Романо ёзмоқда.
Англия гранди футболчининг Мадрид жамоасини тарк этишни истамаслиги сабабли ҳар қандай музокараларни бошлашни маъносиз деб ҳисоблайди. Камавинганинг меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt футболчининг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Умуман олганда, Эдуардо Камавинга "Реал" сафида 223 та ўйин ўтказган. Унда ярим ҳимоячи 6 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширган.



