Каннаваро ФИФА кунларидан ташқари нима билан машғул бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди

Оқил Абдубарноев
10 окт 2026, 18:00
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Италиянинг "La Gazzetta dello Sport" нашрига берган интервьюсида миллий чемпионатлардаги танаффус вақтида мураббийлар қандай иш билан банд бўлиши ҳамда Ўзбекистон терма жамоасидаги фаолияти ҳақида фикр билдирди.

Италиялик мутахассис танаффусдан фойдаланиб, сўнгги пайтлардаги ишларини қайта таҳлил қилишини ва ҳозирги натижалардан фахрланишини таъкидлади: "Менинг ҳолатимда бўлгани каби, бош мураббий ўз Ўзбекистонидан қониқиш ҳосил қилади, ҳатто фахрланади. Биз маълум бир йўлни танладик, таркиб ёшини кескин пасайтириш орқали демографик жиҳатдан ўзгаришлар қилдик ва бундан катта қониқиш ҳосил қилдик".

Шунингдек, Каннаваро жамоанинг сўнгги ўйинларидаги иштирокига ҳам юқори баҳо берди. Унинг сўзларига кўра, баъзи баҳсларда ғалабалар осонлик билан қўлга киритилган бўлса, ҳатто Жанубий Кореяга қарши кечган ўйиндаги мағлубиятда ҳам жамоа майдонда намойиш этган ҳаракатларидан кўнгли тўлган ҳолда чиқиб кетган.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport