

"Мурод ака клубда ишлаган пайт биз футболчи эдик. Ҳозир эса мураббийлик қиляпман. Барибир қайсидир томонларида ўхшашлик бор. Ислом янги авлод мураббийи, янгиликлар киритяпти. Уларнинг услублари бир-биридан фарқ қилади деб ўйлайман", деди 43 ёшли мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Мурод Исмоилов "Пахтакор"да Равшан Ҳайдаровга ёрдамчи мураббий сифатида фаолият олиб бораётган даврда Камолиддин Тожиев клубда футболчи сифатида ўйнаган. Кейинчалик улар турли жамоаларда ҳам ўзаро тўқнаш келган.



