Кабо-верделик дарвозабон Возинья фаолиятини Марокашда давом эттириши мумкин

2 авг 2026, 01:06
Кабо-Верде терма жамоасининг 40 ёшли дарвозабони Возинья Марокаш чемпионатининг "Беркан" жамоаси билан музокаралар олиб бормоқда.

Манбага кўра, эркин агент мақомида бўлган дарвозабон клуб билан шахсий шартномасининг сўнгги тафсилотларини муҳокама қилмоқда.

Аввалроқ, "Коло-Коло" президенти Анибал Моза Возинья фаолиятини Чили клубида давом эттириши ҳақидаги маълумотни тасдиқлаган эди. Аммо, футболчи жамоа қароргоҳига келмади.

Возинья 2026-йилги жаҳон чемпионатида иштирок этди, 

у ерда Кабо-Верде терма жамоаси 1/16 финалда Аргентина терма жамоасига қўшимча бўлимларда имкониятни бой берди (2:3). Турнир бошланишидан олдин дарвозабоннинг ижтимоий тармоқдаги аккаунтига 56 мингга яқин одам обуна бўлган бўлса, ҳозирда унинг 29,5 миллион обуначиси бор.

ЖЧ-2026дан сўнг футболчининг Transfermarkt’даги нархи 10 баробарга — 50 минг евродан 500 минг еврогача ошди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Globo