Кабо-Верде эртаги давом этади. Бу сафар африкаликлар Уругвайга қарши баҳсда сенсация қайд этди

22 июн 2026, 07:12
2026 йилги жаҳон чемпионатининг "H" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Уругвай ва Кабо-Верде терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.

Ўйин АҚШнинг Майами шаҳридаги «Хард Рок» стадионида бўлиб ўтди. Баҳсда норвегиялик Эспен Эскос бош ҳакамлик қилди. Учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

21-дақиқада Кабо-Верде терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кевин Ленини ўз жамосини олдинга олиб чиқди. 44-дақиқада ҳимоячи Максимилиано Араухо жавоб голини урди. Ярим ҳимоячи Агустин Каноббио эса 45+6-дақиқада Уругвай терма жамоасини ҳисобда олдинга чиқарди. 61-дақиқада оролликлар ҳужумчиси Элио Варела учрашувда ҳисобни тенглаштирди.

1-турда Уругвай Саудия Арабистони билан дуранг ўйнаган эди (1:1), Кабо-Верде терма жамоаси эса Испания билан баҳсда (0:0) сенсацион тарзда очко тортиб олганди. Гуруҳ босқичининг сўнгги, 3-турида Уругвай Испанияга қарши, Кабо-Верде эса Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади. Ҳар икки учрашув 27 июнь куни бўлиб ўтади.

Уругвай - Кабо-Верде 2:2

Уругвай: Муслера, Варела, Касерес, Оливера, Санабрия, Араухо Вильчес, Вальверде, Бентанкур, Угарте, Каноббио, Виньяс.

Кабо-Верде: Возинья, Морейра, Лопес, Боржеш, Кабрал, Мендеш, Ленини, Арканжу, Родригеш, Монтейру, Беншимол.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia