UZ

Сўнгги янгиликлар

21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   0 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  2 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  4 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  3 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  3 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  14 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  24 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  26 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  50 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10

Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас" Янгиликлар

Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"

"Ливерпуль"нинг собиқ сардори Стивен Жеррард Муҳаммад Салоҳнинг клуб ҳақидаги фикрларини нотўғри деб ҳисоблайди.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" вингери АПЛ доирасидаги "Лидс"га қарши ўйинни (3:3) тўлиқ захирада ўтказди, у олдинги иккита баҳсни ҳам захира ўриндиғида бошлаган эди. Учрашувдан сўнг Салоҳ клуб ва бош мураббий Арне Слотни танқид қилди: "Мен клуб учун шунча иш қилдим, улар эса мени "автобус тагига итаришди". Африка Кубоги олдидан хайрлашаман – кейин нима бўлишини билмайман". 33 ёшли мисрлик футболчи ЕЧЛ доирасидаги "Интер"га қарши баҳс (1:0) қайдномасига киритилмади.


"У ўйнамаётганидан қаттиқ хафа эканлиги кўриниб турибди ва мен буни ҳурмат қиламан. У жамоага ёрдам беришни истаётгани аниқ.

Уни "автобус тагига ташлашгани" ҳақидаги гаплар – бу нотўғри. Бундан бироз чекиниш, мураббий билан гаплашиб олиш керак. Виржил ван Дейк: "Буни қандай ҳал қиламиз?", деб сўраши лозим. Масала клуб ёки жамоада эмас, гап кўпроқ мухлисларда.

Мен бунга ўхшаш ҳолатни кўрганман ва [Луис] Суарес Брендан [Рожерс] билан шахсан жанжаллашиб қолганида буни бошдан кечирганман. Ўзим ҳам бундан ўтганман. Мен "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда ўзимни Салоҳ каби тутганман ва 30 сония ичида қизил карточка олганман.

Шундай экан, ҳеч ким мукаммал эмас ва барча ўйинчиларда ҳиссий портлашлар бўлиб туради. Ўйлашимча, вақт ўтиб, ҳаммаси тинчлангач, Мо шундай дейди: "Мен бу гапни айтмаслигим керак эди. Балки мен бироз ҳиссиётга берилгандирман ва шошқалоқлик қилгандирман".

Якунда "Ливерпуль"га Мо Салоҳ яна яхши ўйнаши ва гол уриши учун керак, чунки у энг яхши ўйинчи ва тўпурар, у жамоага ушбу вазиятдан чиқиб кетишга ёрдам беради.

Агар вазият шундайлигича қолса, бу биз кўриб турганимиздан кўра анча жиддийроқ тус олади", – деди Жеррард "TNT Sports" эфирида.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
10 дек 20:41:20
assassin
Низом фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мо Салоҳ деган жойи менга ёқмади. Маййли у(лар) Мухаммад исми рамзини қаедан билсин.
Ха менга хам ёкмайди. Улар кандай азиз ва чиройли исмни бузишади узлари билмаган холда
   
10 дек 20:38:02
Низом
Мо Салоҳ деган жойи менга ёқмади. Маййли у(лар) Мухаммад исми рамзини қаедан билсин.
   
10 дек 20:01:57
assassin
Ха яхши. Кейингисини киргизворилар
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика