

Бундай қарорга терма жамоанинг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсизлиги сабаб бўлди. Сиэтлда бўлиб ўтган 1/16 финал учрашувида сенегалликлар aламли тарзда Бельгия жамоасига имкониятни бой бериб қўйишди. Тиав жамоаси учрашув давомида 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди, бироқ асосий вақт якунланиши арафасида рақибга ҳисобни тенглаштириш имконини берди. 120+5-дақиқада эса Сенегал терма жамоаси пенальтидан ҳал қилувчи тўпни ўтказиб юборди.
Тиавни лавозимидан озод этиш ҳақидаги қарор FSF ижроия қўмитасининг йиғилишида қабул қилинди. Айни пайтда 45 ёшда бўлган мутахассис Сенегал терма жамосини 2024 йилнинг октябрь ойидан буён бошқариб келаётган эди.



