

Ушбу босқичга Ироқ, Конго ДР, Ямайка, Суринам, Боливия ва Янги Каледония терма жамоалари йўлланма олишди.
Жамоалар ФИФА Жаҳон рейтингига кўра таснифланади, энг паст ўринни эгаллаган тўртта жамоа дастлаб ўзаро ярим финал учрашувида майдога тушади. Ярим финал баҳсида ғалаба қозонган терма жамоалар ФИФА рейтингида ўзларидан тепада бўлган қолган иккита терма жамоаларга қарши баҳс олиб боришади. Ушбу финал баҳсидаги ғолиблар эса 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланма олади.
Плей-офф учрашувлари 21-31 март кунлари Мексиканинг иккита стадионларида бўлиб ўтади.



