"Ал Ҳилол" "Арсенал" футболчиси учун 55+4 млн евро таклиф қилди

Aslanov Jasurbek
24 авг 2026, 23:25
"Арсенал" ва "Ал Ҳилол" Габриэль Мартинелли трансфери бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

Саудия Арабистони клуби 25 ёшли вингер учун 55 миллион евро ҳамда бонус сифатида 4 млн евро таклиф қилган, деб хабар бермоқда журналист Бен Жейкобс. Томонлар ҳамон потенциал битим тузилмасини муҳокама қилишмоқда.

"Ал Ҳилол", шунингдек, футболчи билан шахсий шартнома шартларини келишиб олиш устида ҳам иш олиб бормоқда.

Ўтган мавсумда Мартинелли клуб сафида 53 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 7 та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйган. ЖЧ-2026 да эса у 4 та ўйинда 1 та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: x.com/JacobsBen