

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида хабар берди.
Манба бераётган маълумотларга кўра, битим қиймати 47 млн фунтни (тахминан 55 млн евро) ташкил этади, яна 3 млн фунт (тахминан 3,5 млн евро) бонус сифатида кўзда тутилган. Футболчининг ўзи "ҳаккалар" сафига қўшилишга розилик берган.
Гонсалес 2025 йилнинг февраль ойидан бери "шаҳарликлар" сафида тўп тепиб келмоқда. Ўтган мавсумда 24 ёшли футболчи барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 40 млн еврони ташкил этади.



