Жасурбек Яхшибоев янги жамоасида таништирилди

Tolibjon Qosimov
9 июл 2020
Жорий мавсум бошидан буён Беларуснинг "Энергетик-БГУ" жамоаси таркибида тўп тепиб келаётган ўзбекистонлик футболчи Жасурбек Яхшибоев клубини ўзгартиргани ҳақида хабар берган эдик.

Расмий хабар: Жасурбек Яхшибоев бошқа клубга кўчиб ўтди

Жасур Беларуснинг бошқа бир клуби "Шахтёр" (Солигорск) таркибига бориб қўшилди. Бугун солигорскликлар Яхшибоевни расман таништиришди. Ватандошимиз янги жамоасида 22-рақамда тўп тепади. "Шахтёр" уни "Пахтакор"дан мавсум охирига қадар ижарага олди.



Айни пайтда "Шахтёр" Беларусь чемпионатида 30 очко тўплаган ҳолда БАТЭ билан бирга пешқадамлик қилиб турибди. Жасурнинг ўзи эса 9 та гол билан тўпурарлар рўйхатини бошқариб бормоқда, шунингдек у 3та голли пас ҳам берган.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia