"Ливерпуль" 2026/2027 йилги мавсум учун меҳмондаги формасини тақдим этди

Aslanov Jasurbek
29 июл 2026, 12:55
Англиянинг "Ливерпуль" клуби ва Adidas компанияси жамоанинг 2026/2027 йилги мавсум учун янги меҳмонлик формасини тақдим этди.

Мерсисайдликларнинг расмий сайти хабар беришича, янги дизайн "Ливерпуль"нинг 1980-йиллар ўрталаридаги сафар тўпламларидан илҳомланган ҳолда яратилган.

Футболка оқ рангга эга бўлиб, у қизил қўшимчалар билан уйғун равишда тўлдирилган. Матода "Энфилд" стадионидаги ўйинларнинг эски чипталари элементларидан иборат ярим шаффоф нақш кўзга ташланади. Мазкур ўйин футболкиси қизил шорт ва оқ гетралар билан тўлдирилади.

Эслатиб ўтамиз, Англия Премьер-лигасининг ўтган мавсумида "Ливерпуль" чемпионат турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаганди.

HOXTeFSXcAALsaE.jpgHOXTfx8WoAAgPC_.jpgHOXTjGuW0AALKUb.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: liverpoolfc.com