UZ

Сўнгги янгиликлар

10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  2 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  7 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  3 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  2 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  5 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  1 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  1 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3

Жасурбек Яхшибоев: "БАТЭ, "Динамо-Брест" клубларидан таклиф бўлди, лекин мен "Шахтёр"да ўйнашни хоҳладим" Янгиликлар

Жасурбек Яхшибоев: "БАТЭ, "Динамо-Брест" клубларидан таклиф бўлди, лекин мен "Шахтёр"да ўйнашни хоҳладим"

"Энергетик-БГУ"дан "Шахтёр" (Солигорск) клубига ўтган ҳамюртимиз Жасурбек Яхшибоев янги клуби расмий сайти учун интервью берди.

Кўплаб Беларус клубларидан таклиф тушгани ҳақида хабарлар чиққанди. Сиз "Шахтёр" (Солигорск)ни танладингиз. Бу қандай содир бўлди?

БАТЭ, "Динамо-Брест" клубларидан таклиф бўлди, лекин мен "Шахтёр"да ўйнашни хоҳладим.


Беларусда эканлигингизга ярим йил бўлди. Янги жамоа("Энергетик-БГУ")га киришиб кетиш қийин бўлмаганмиди?

Ҳа, албатта, қийин бўлган. Жамоа ҳақида ҳеч нарсани билмайсан. Қандай бўлади, нима бўлади, деган ўйлар қийнайди.


"Шахтёр"га ўтиш сиз учун ижобийми ёки салбийми? Сизга катта шаҳарлар ёқадими ёки кичик ва сокин шаҳарми? Масалан, Солигорск каби.

Ҳозирша шаҳар билан таниш эмасман. Кўрамиз, ҳаёт кўрсатади.


Европа Лигасида ўйнаш имконияти борлиги, жамоага ўтишингизга қўшимча факт сифатида хизмат қилдими?

Ҳа, албатта. Ҳар бир футболчи футболчи Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасида ўйнашни истайди. Булар юқори даражадаги мусобақалар ҳисобланади.


Бу йилги Европа Лигаси ўйинлари бир босқичли битта ўйиндан иборат бўлади. Бу яхшими, ёмонми?

Ҳаммасини битта ўйин ҳал қилади. Битта ўйинни ютсанг, кейинги босқичга йўл оласан. Ютқазсанг, барчаси тугади, дегани.


12-турда "Энергетик-БГУ" таркибида "Шахтёр"(Солигорск)га қарши ўйнашга улгурдингиз. Қандай вазиятларни эслай оласиз?

Қийин ўйин бўлганди. "Шахтёр" бизга анча қийинчилик туғдирганди. 1-бўлимда бизга умуман ўйнашга беришмаган, "Шахтёр" бу ўйинда кучли эди.


Виталий Лисакович билан тўпурарлик пойгасида курашаётгандингиз, энди эса бир жамоадасиз. Ким энг яхши тўпурар бўлади?

Билмадим. Вазиятларда бир-биримизга пас беришимиз керак, у менга, мен унга. Лекин аввало, жамоани, кейин шахсий натижаларни ўйлашимиз лозим.


Янги жамоада сизга айнан қандай вазифалар юклатилди?

Ўйлайманки, биринчи ўринда "Шахтёр"(Солигорск)га ёрдам беришим керак. Асосий вазифам шу.


Бу мавсумда чемпион бўлишга умид қиляпсизми?

Ҳа, албатта.

Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика