"Манчестер Сити" футболчиси "Тоттенхэм"га ўтишни хоҳламоқда

29 июл 2026, 10:10
"Манчестер Сити" вингери Савиньо ушбу ёзда "Тоттенхэм"га ўтишдан манфаатдор.

"Sky Sports" маълумотига кўра, "Сити" раҳбарияти Савиньонинг хоҳишидан хабардор, аммо 22 ёшли бразилиялик футболчи ўтган ёздагина янги шартнома имзолаган, шу сабабли арзонга тушмайди.

"Тоттенхэм" аллақачон Савиньони сотиб олиш устида ишламоқда, аммо ҳозирча футболчи бўйича ўз таклифини билдирмаган. Унинг сотилиши "Сити"га тахминан 60 миллион фунт олиб келиши мумкин.

Айни дамда Савиньо Энцо Мареска жамоаси билан мавсумлараро турнеда иштирок этмоқда ва Премьер-лигада унга имконият берган клубга бўлган ҳурмати сабабли профессионал бўлиб қолишга ҳаракат қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports