

Минскликлар йил якунларига кўра, бир қатор номинациялар бўйича жамоанинг энг яхшиларини аниқлади. Унга кўра, Яхшибоев 2020 йилнинг "энг яхши футболчиси" деб топилди.

Шунингдек, у "энг яхши легионер" ҳамда "энг яхши ҳужумчи" номинацияларида ҳам пешқадамликни қўлга киритди.


Эслатиб ўтамиз, “Энергетик-БГУ” Беларусь Олий Лигасида 38 очко тўплаган ҳолда 10-ўрин билан жорий йилги мусобақани якунлади. 23 ёшли Жасурбек эса чемпионатда гол+пас системаси бўйича энг яхши кўрсаткични қайд этди – 21 (16 гол ва 5 ассист).



