УЕФА Инфантинонинг ЖЧдаги улушларни сотиш режалари ҳақида: "Бу чегарадан чиқиш"

Aslanov Jasurbek
29 июл 2026, 11:59
УЕФА ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг жаҳон чемпионатидаги улушларни сотиш режалари юзасидан баёнот берди.

"Бу футболни бошқарув органлари ҳеч қачон босмаслиги керак бўлган чегарадан чиқишдир. УЕФА бунга ўта жиддий қарайди. Барча миллий футбол ассоциациялари ҳам шундай қилиши керак. Барча манфаатдор томонлар ҳам шундай муносабатда бўлиши керак: лигалар, клублар, ўйинчилар, мухлислар, ҳукуматлар ва футбол келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир киши.

Футболнинг руҳи ва уни бошқариш тизими – савдо қилинадиган актив эмас, айниқса молиявий фойдани ким олиши борасида шаффофлик тўлиқ бўлмаганда. Ҳеч биримиз футболнинг эгаси эмасмиз. Ва ФИФА уни сотишга ҳақли эмас", – дейилади УЕФА баёнотида.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UEFA