

Бу ҳақда "Sport.es" хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, "Барселона"нинг спорт раҳбарияти германиялик мураббийнинг талабларини қондириш устида ишлашда давом этмоқда. Таъкидланишича, "Атлетико"нинг аргентиналик ҳужумчиси Хулиан Альварес асосий номзод бўлиб қолмоқда, аммо аргентиналикнинг трансфери амалга ошмаса, 20 ёшли француз Эли Крупи ("Борнмут") ҳам вариант сифатида кўриб чиқилмоқда.
Альварес ҳисобида якунланган клуб мавсумида 49 та ўйин, 20 та гол ва тўққизта ассист бор. ЖЧ-2026да аргентиналик футболчи барча саккизта ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди. "Transfermarkt" интернет-портали маълумотларига кўра, футболчининг тахминий қиймати — 120 миллион евро. Футболчининг мадридликлар билан шартномаси 2030 йилнинг ёзигача амал қилади.
Ўтган мавсумда Эли Крупи "Борнмут" сафида 35 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди. Мутахассислар унинг бозор қийматини "Transfermarkt" маълумотларига кўра 70 миллион еврога баҳолашмоқда. Футболчининг клуб билан шартномаси 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган.



