UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15"Реал" футболчисига тарихдаги энг катта маошни таклиф қилишди  0 12:53Рогачнинг қизил карточкаси, Мозговойдан супергол, "Насаф" чемпион бўлган ўйиндан бир талай расм   1 12:29"Сити"га қарши баҳс олдидан Аморимни қарсаклар билан кутиб олишди  1 12:13Алонсо: "Байер" мавсумдаги энг яхши ўйинини ўтказди, аммо..."  0 12:06Зафар Холмуродов ва Муроджон Исмоилов бошчилигидаги жамоалар 1-ўринни эгаллашди  0 11:00ПСЖ "Реал"дан ўч олмоқчи   9 10:29"Бавария"нинг Диогу Кошта трансфери бўйича позицияси маълум  0 10:00Жозе Моуриньо терма жамоада ишламоқчи   4 09:35"Байер"дагилар Алонсо "Ман Сити"га кетишига ишонмаяпти  1 09:10Канчельскис МЮга Аморим келгани ҳақида: "Роналду ҳам "Спортинг"дан келган ва Манчестерда дунёга танилганди. Умид қиламиз, Рубен клубни инқироздан олиб чиқа олади"  2 08:45Винисиус, Рафинья, Родриго, Эдерсон, Милитао – Бразилиянинг Венесуэла ва Уругвайга қарши ўйинлар учун таркиби маълум  1 08:21Кобель "Боруссия"даги вазиятдан норози. У совринлар учун курашадиган жамоада тўп тепмоқчи  0 07:58"Реал" Виртц вакиллари билан алоқага чиққан. "Байер" билан Мадрид ҳозирча бу борада гаплашмади  0 07:30Суперлига. Бугун 23-турнинг яна иккита баҳси бўлиб ўтади  4 07:05"Ал Ҳилол" мухлислари Роналдуга қарата "Месси, Месси" деб ҳайқиришди. Криштиану бунга қандай муносабат билдирди?  12

Жанубий Корея чемпионатида захира ҳакамининг хатоси сабаб бир жамоа 12 киши бўлиб ўйнади Янгиликлар

Жанубий Корея чемпионатида захира ҳакамининг хатоси сабаб бир жамоа 12 киши бўлиб ўйнади

Жанубий Корея К-лигасининг 35-туридан ўрин олган "Чонбук Моторс" — "Похан Стилерс" учрашувида (1:1) баҳсли ҳолат юзага келди.

Мазкур баҳснинг 21-дақиқасида "Пхохан"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Ким Йонг Хван рақиб жамоа вакили Ким Жин Су билан тўқнашиб кетиши оқибатида оёғидаги оғриқдан шикоят қилиб, тиббиёт ходимларига мурожаат қилди. Шу боис, "Пхохан" бош мураббийи Ким Ки Донг Шин Гван Хунни захирадан майдонга туширди.

Бироқ тахминан 6 дақиқадан сўнг ўйин тўхтатилди. Бош ҳакам ва ёрдамчи Шин Гван Хунни майдонга тушириш вақтида муаммо юзага келганини кеч англаб етди.

Захира ҳаками таблога ўйиндан олиниши керак бўлган 3-рақам ўрнига адашиб 7-рақамни киритиб юборган. Натижада ўйинга қўшилган 17-рақамли футболчи Шин Гван Хун жароҳат олган ҳимоячини эмас, балки жамоа сардори Ким Ин Сеонгни алмаштириши керак бўлган. Бироқ шериги алмаштирилишига амин бўлган Ким Ин Сеонг ўйинни давом эттирди. 

Гарчанд 3-рақамли футболчи майдон четида тиббий ёрдам олиш билан банд бўлган бўлса-да, расмий равишда захирага олинмаганди.

Натижада "Пхохан" 6 дақиқа давомида 12 нафар футболчи билан ҳаракат қилди. 

Учрашувдан кейин "Чонбук Моторс" жамоаси регламентга мувофиқ, рақибга техник мағлубият ёзилишини талаб қилиб, шикоят билдирган. Вазият кўриб чиқилмоқда.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика