К-Лига. "Канвон" қўшиб берилган дақиқаларда гол уриб, ғалабани илиб кетди, Алибоев ўйин охирида туширилди

Sherzod Nurmatov
29 апр 2023
Корея К-Лигаси 10-туридан ўрин олган "Чонбук Моторс" – "Канвон" учрашуви ниҳоясига етди.

Унда меҳмонлар минимал ғалабага эришишди. Ғолиблар сафида Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Икром Алибоев  87-дақиқада захирадан майдонга тушди. 

"Чонбук Моторс" – "Канвон" 0:1

Гол: Янг Ҳюн Жун 90+6'

Айни дамда "Канвон" 10 очко билан турнир жадвалида 12 жамоа орасида 10-ўринни эгаллаб турибди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia