Жанубий Америка Рекопасида сенсация! "Фламенго" совринни Аргентина клубига бой берди
27 фев 11:42
Янгиликлар
Жанубий Америка Рекопасида сенсация! "Фламенго" совринни Аргентина клубига бой берди
Унда "Фламенго" (Рио-де-Жанейро, Бразилия) ҳамда "Ланус" (Ланус, Аргентина) ўзаро тўқнаш келди. Учрашув Рио-де-Жанейрода "Маракана" стадионида бўлиб ўтди ва меҳмонларнинг қўшимча вақтдаги 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Илк ўйинда ҳам "Ланус" 1:0 ҳисобида зафар қучган эди.
Мезбонлар сафида голлар муаллифлари Хиорхьян де Арраскаета ва Жоржиньо бўлди (иккаласи ҳам пенальтидан). Меҳмонлар таркибида эса Родриго Кастильо, Хосе Канале ва Дилан Акино гол урди.
Икки ўйинлик қарама-қаршиликда "Ланус" устун келди (1:0, 3:2). Аргентина клуби ушбу турнир кубогини тарихда илк бор қўлга киритди.
"Фламенго" – "Ланус" 2:3
Голлар: Хиорхьян де Арраскаета пенальти 37', Жоржиньо пенальти 85' – Кастильо 29', Канале 118', Акино 120+2'


Эслатиб ўтамиз, Жанубий Америка Рекопаси — Европа Суперкубогига ўхшаш мусобақа бўлиб, унда Либертадорес Кубоги ва Жанубий Америка Кубоги ғолиблари баҳс олиб боради.
Турнирда энг кўп зафар қучган жамоа Аргентинанинг "Бока Хуниорс" клуби (4 марта) саналади.
Пакетани харид қилган ва таркибида кўплаб машҳур номлар бор (таркиб қиймати 223 млн евро) "Фламенго" ёмғирли "Маракана"да камтаргина "Ланус"га (43,2 млн евро) ютқазиб қўйгани эътиборга молик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар