Саудия терма жамоаси юлдузи ЖЧ олдидан жамоа йиғинга қўшила олмаяпти. Нега?

26 май 2026, 08:25
Саудия Арабистони терма жамоаси ва "Ланс" футболчиси Сауд Абдулҳамид паспортини йўқотиб қўйгани сабабли ЖЧ-2026 олдидан жамоанинг йиғинига қўшила олмади.

"Саудия Арабистони футбол федерацияси Сауд Абдулҳамиднинг ЖЧ-2026 финал босқичига давом этаётган тайёргарлик доирасида миллий терма жамоа машғулот лагерига кечикиб келиши сабаблари юзасидан расмий маълумот беришни истайди.

Футболчи бугун режалаштирилганидек Ар-Риёдга учиб кела олмади. Бунга унинг оиласи билан никоҳ маросими учун борган Амстердам шаҳрида шахсий автоулови бузиб кирилгани сабаб бўлган. Ҳодиса натижасида шахсий буюмлар, жумладан, унинг паспорти ҳам йўқолган.

Саудия Арабистони футбол федерацияси тергов жараёнини назорат қилиш учун Спорт вазирлиги билан ҳаракатларни мувофиқлаштирмоқда, шунингдек, Қиролликнинг Нидерландиядаги элчихонаси билан ҳамкорликда футболчининг жамоага қўшилишига имкон берувчи зарур ҳужжатларни расмийлаштириш устида ишламоқда.

Саудия Арабистони футбол федерацияси юзага келган вазиятда Сауд Абдулҳамидни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдиради ва унинг миллий терма жамоа лагерига эсон-омон етиб келишини кутади", — дейилади федерациянинг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинган баёнотда.

Саудия Арабистони терма жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Испания, Кабо-Верде ва Уругвай билан ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›