

Франция клуби 26 ёшли ҳимоячини ижарадан сўнг "Рома"дан сотиб олганини эълон қилди. Томонлар 2029 йилгача шартнома имзоладилар.
L’Equipe нашрининг хабарига кўра, келишув суммаси 3,5 миллион еврони ташкил этган.
Лига 1 нинг якунланган мавсумида Абдулҳамид 25 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.




