Жамшид Саидов: "Ҳар ҳолда, йигитлар охиригача курашишди"

19 авг 2026, 09:40
Суперлига 18-турдан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Қизилқум" (2:1) учрашувидан сўнг "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Умуман олган, ўйин ёмон кечмаётганди. Шунчаки ўзимиз яратган вазиятлардан фойдалана олмадик. Афсуски, шундан сўнг гол ўтказиб юбордик... Қаердадир диққат-эътибор етишмади ва мана шу сабабли иккита голни ўтказиб юбордик.

Ҳар ҳолда, йигитлар охиригача курашишди. Келган мухлисларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Афсуски, уларнинг умидларини оқлай олмадик, уларни тушуниб турибман... Лекин барибир охиригача курашишда давом этамиз.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia