FIFA ASEAN Cup 2026: Триллерга айланган ўйинда Индонезия Таиландни пенальтилар сериясида мағлуб этди

Aslanov Jasurbek
5 окт 2026, 21:46
FIFA ASEAN Cup 2026 мусобақаси доирасида кечган Индонезия ҳамда Таиланд терма жамоалари ўртасидаги баҳс ҳақиқий триллерга айланди.

Асосий ва қўшимча вақти 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланган беллашувда Индонезия пенальтилар сериясида 4:2 ҳисобида зафар кучди.

Баҳсни Аҳрол Рисқуллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борди.

Учрашувда ҳисоб 84-дақиқада Жеймс томонидан очилди. Таиланд таркибида 81-дақиқада Миккельсон иккинчи сариқ карточкасини олиб майдондан четлатилганига қарамай, орадан уч дақиқа ўтиб Санрон мувозанатни тиклашга эришди — 1:1.

Қўшимча бўлимларда бир киши кам бўлиб ўйнаётган Таиланд Чамратсамининг 111-дақиқадаги голи эвазига олдинга чиқиб олди. Бироқ 116-дақиқада Багготт Индонезиянинг жавоб тўпини киритиб, мувозанатни тиклади — 2:2.

Лотереяга айланган пенальтилар сериясида эса омад ва маҳорат Индонезия футболчиларига ҳамроҳлик қилди — 4:2.

FIFA ASEAN Cup 2026, финал

Индонезия — Таиланд 2:2 (пенальтилар бўйича — 4:2)

Голлар: Д. Жеймс (84), Э. Багготт (116) — И. Санрон (87), П. Чамратсами (111). Четлатиш: Н. Миккельсон (81, Таиланд).

Бош ҳакам – Аҳрол Рисқуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар – Санжар Шоюсупов, Акмал Ғиёсов

Захира ҳаками – Иброҳим Исмоилов

VAR ҳаками – Акобирхўжа Шукуруллаев

AVAR ҳаками – Алишер Усмонов

RAR ҳаками – Ислом Азимов

503878.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›