Дюгарри Роналду атрофидаги вазият ҳақида: "У оқил, эътиборли, сахий йигитдек туюларди..."

Aslanov Jasurbek
6 окт 2026, 01:32
Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Кристоф Дюгарри Криштиану Роналду атрофидаги вазият бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду бош мураббий Жорже Жезуш уни 27 сентябрь куни бўлиб ўтган Норвегияга қарши ўйинда майдонга туширмасликка қарор қилганидан сўнг Португалия терма жамоасини тарк этган эди. 41 ёшли ҳужумчи миллий жамоада бошқа ўйнамасликка қарор қилгани хабар қилинганди.

— Бу даҳшат, чунки у ўзи яратган қиёфасига асло мос келмайди. У оқил, эътиборли, сахий йигитдек туюларди... Энди эса менда у ўзгаргандек, сўнгги бир неча ойда уни ўз эгоси еб битиргандек таассурот пайдо бўлмоқда.

У чиройли тарзда кетиши мумкин эди, аммо энди ҳаммаси тугади, ҳамма нарса барбод бўлди. Энди у қандай қилиб қайтиши мумкин? Ва нима учун? — деди Дюгарри.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: RMC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›