Италия терма жамоаси Туркияни мағлуб этди

Aslanov Jasurbek
6 окт 2026, 01:55
Болоньядаги учрашувда майдон эгалари ишончли ғалабани қўлга киритишди.

УЕФА Миллатлар лигаси 2026/2027 йилги мавсум гуруҳ босқичининг 4-туридан ўрин олган Италия ва Туркия терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Ушбу ўйинда Италия 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Баҳс Болоньядаги "Ренато Далль'Ара" стадионида бўлиб ўтди. Учрашувда польшалик Шимон Марциняк бош ҳакамлик қилди.

26-дақиқада Джанлука Скамакка ушбу ўйинда ҳисобни очди ва Италия терма жамоасини олдинга олиб чиқди. 61-дақиқада Араль Шимшир жавоб тўпини киритди. 65-дақиқада Риккардо Калафьори италияликларнинг иккинчи голини урди. Франческо Эспозито эса 87-дақиқада ҳисобдаги фарқни оширди — 3:1.

Ушбу ўйиндан сўнг Италия терма жамоаси етти очко билан А лигаси 1-гуруҳ турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Туркия эса очко тўплай олмаган ҳолда турнир жадвалини якунлаб бермоқда.

Италия - Туркия 3:1
Голлар
: Скамакка 26, Калафьори 61, Эспозито 87 - Шимшир 61.

Италия: Доннарумма, Ди Лоренцо, Манчини, Бастони, Руджери, Барелла, Романо, Думбия, Вергара, Скамакка, Мальдини.

Туркия: Чакыр, Кадиоғлу, Кабак, Бардакжи, Челик, Каҳведжи, Ўзджан, Юксек, Эльмали, Акгюн, Шимшир.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›