Жамшид Саидов: "Футболчиларимизга ҳеч қандай эътирозим йўқ"
23 авг 2016 07:41
Янгиликлар
Жамшид Саидов: "Футболчиларимизга ҳеч қандай эътирозим йўқ"
Ўзбекистон кубоги ярим финали дастлабки учрашуви ниҳоясига еткач, ҳар иккала жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Бухоро” жамоаси бош мураббийи Жамшид Саидов ишитрок этди ва қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
-Бугун ўйин асабий кечди. Афсуски дарвозамиздан стандарт вазиятлар орқали иккита гол ўтказиб юбордик. Йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Иккинчи бўлимда яхши ўйин намойиш этдик, аммо вазиятлардан фойдалана олмадик. Кубок ўйини иккита ўйиндан иборат. Жавоб учрашувида ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Учрашув бошидаги Сардор Қобулжоновнинг оёғидан олган оғир жароҳати ҳам балки йигитларга руҳий таъсир қилгандир. Бу биз учун оғир ҳолат бўлди. Уни тезроқ соғайиб, сафга қайтишини ҳоҳлардим. Бугун ҳамма йигитлар яхши ҳаракат қилишди, уларга раҳмат айтаман.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар