UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  1 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  1 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  0 07:33Эрон ОАВси Сергеевни "Сепахон"даги ойлигини маълум қилишди  5 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  5 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  5 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  18 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  27 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4

Жалолиддин Машарипов: "Энди ёш футболчи эмасмиз, айрим вазиятларда масъулиятни ўз бўйнимизга олиб, вазиятни ўзгартиришимиз керак" Янгиликлар

Жалолиддин Машарипов: "Энди ёш футболчи эмасмиз, айрим вазиятларда масъулиятни ўз бўйнимизга олиб, вазиятни ўзгартиришимиз керак"

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов Қирғиз Республикасига (2:3) қарши кечган учрашувдан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Қирғизистон терма жамоасида бугун кичик устунлик бўлишини билардик. Рақибларимиз ўз уйларида ўйнаётгани қўшимча куч берди. Бугун стадион очилиши бўлди ва шу сабабли стадионга жуда кўп мухлислар ташриф буюрди. Бу учрашув ҳақиқий дербидек ўтди.

Ўзимиз кичик хатоларга йўл қўйдик. Рақиб эса бундан унумли фойдаланди, лекин йигитлар ўзини йўқотиб қўйишмади ва ўтказиб юборилган голлардан сўнг уйғонишди. Чиройли "камбэк" амалга оширдик.

- Биринчи бўлимда маълум бир вақт ўзингиз учун асосий бўлмаган ҳужумчи позициясида ўйнадингиз. Ўз қанотингизни ташлаб, майдон марказига ўтиб олганингизга нима сабаб бўлди?

- 10-15 дақиқа вақт ичида олдинда камчилик бўлиб қолган эдик. Майдон маркази эса бироз бўшаб қолганди, Насруллаев эса қанотни тўлиқ эгаллай олишини билардим. Шу сабабли майдон марказига ўтиб, Элдор билан Остонга вазиятлар яратиб беришга ҳаракат қилдим. Шундан сўнг вазиятларимиз сони кўпайди. Энди ёш футболчи эмасмиз, айрим бир вазиятларда масъулиятни ўз бўйнимизга олиб, вазиятни ўзгартиришимиз керак.

- Ўзбекистон терма жамоаси кўп учрашувлардан бери ўйин давомида мағлубият бўлаётганига қарамай, натижани ўз фойдасига ҳал эта оляпти. Бугун ҳам баҳс давомида икки маротаба ҳисобда ортда бораётгандик, аммо якундан ғалаба қозондик. Ушбу ҳолатга фикр билдириб ўтсангиз?

- Футболчиларимизда руҳий томонлама ўзига бўлган ишонч бор. Бу бизнинг биринчи "камбэк"имиз эмас, анча вақтдан бери бундай иродали ўйин намойиш этяпмиз. Имкон қадар "камбэк"ларсиз ғалаба қозонишимиз керак. Шунда мухлисларга ҳам, бизга ҳам осонроқ бўлади. Футболчиларимиз гол ўтказиб юборганимиздан сўнг хотиржам ҳаракат қилишмоқда.

- Гуруҳда асосий рақибимиз дея кўрилган Қатар бугун КХДРни мағлуб эта олмади. Амалдаги Осиё чемпионлари иккита турда бор-йўғи бир очко тўплашди. Гуруҳдаги вазиятга баҳо бериб ўтсангиз?

- Кўпчилик биздан КХДРни йирик ҳисобда мағлуб этишимизни кутаётганди. Бугун эса, КХДР Қатар билан дуранг қайд этди. Бу циклда кучсиз терма жамоанинг ўзи йўқ. Қирғизистон ҳам бугун буни исботлади ва жуда яхши курашди. Бундай саралашда ҳар битта гол ва ҳар бир очко жуда муҳим роль ўйнайди. Якунда, руҳий томонлама кучлироқ жамоа ғалаба қозонади.




Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика