Суперлиганинг 2025 йилдаги энг яхши мураббийи Қозоғистонда ишлайди

Sherzod Nurmatov
9 янв 2026, 14:30
Тожикистонлик мураббий Виталий Левченко Павлодарнинг "Иртиш" клубига маслаҳатчи этиб тайинланади.

Бу ҳақда asnews.kz хабар берди. 

53 ёшли мутахассис Павлодарда асосий жамоа фаолияти ҳамда академияни ривожлантириш учун жавобгар бўлади. Шунингдек, у Павлодар вилояти ҳокимига ҳудудда футболни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчи сифатида ҳам иш олиб боради.

Аввалроқ беларуслик мутахассис Александр Седнев "Иртиш"нинг янги бош мураббийи Самат Смаковга ёрдамчи сифатида кўриб чиқилганди, аммо у "Динамо" Брест клубида қоладиган бўлди.

Қайд этилишича, "Нефтчи" собиқ бош мураббийи Левченко якуний қарорини тез орада қабул қилади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: asnews.kz