Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
07 янв 21:55
Янгиликлар
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Равшан Ҳайдаров: – Ўйин тизгини бизнинг назоратимизда бўлди. Учрашув охири бироз асабий бўлди. Бу хатолар чарчоқ билан боғлиқ эди. Захирадан тушган ўйинчиларнинг киришиб кетиши бироз қийин бўлди. Бироқ, якунда биз уч очкони қўлга киритдик.
Саидумархон Cаиднуруллаев: – Бугунги ўйин бошида қийин бўлди. Лекин бизга керак бўлган уч очко қўлга киритилди.
– Ғалаба билан табриклайман. Футболчига савол, якунда рақибнинг иккита гол уриши нима билан боғлиқ?
– Чарчоқ сабаб бўлди. Концентрация ҳам бироз йўқотилди. Кейинги ўйинда бу хатоларни такрорламаймиз.
– Рақибларимиз дуранг ўйнашди. Бу натижа биз учун қулайми?
– Рақибларнинг ўйинини кузатамиз албатта. Қандай ўйнаши, ҳисоб қандай. Бу муҳим. Лекин биз ўз ўйинимиз бўйича олдинга қадам босиб боришимиз керак. Кейинги рақиб Эрон. Ҳозирдан бу учрашувга тайёргарлик бошланди. Йигитларнинг тикланиши бугундан старт олади. Бугун хатоларга йўл қўйдик. Учрашувни ўз қўлимизга олгандан кейин хатолар йўқолди. Учрашувнинг охирида эса концентрация йўқолди, бу чарчоқ билан боғлиқ. Кераксиз жойларда жарима тўпига сабаб бўлдик. Бунга захирадан тушган йигитларнинг ҳаяжони сабаб бўлди деб ўйлайман. Бу вақт давомида тўғриланиб боради.
– Бугунги ўйинингизга қандай баҳо берасиз?
– Биз уч очко олдик. Ўйин сифатида вақти вақти билан биз хоҳлагандек бўлди. Тактика билан боғлиқ хатолар юз берди, аммо асосий хатолар психология билан боғлиқ эди. Бу борада ишлаймиз.
– Кейинги учрашувингиз Эронга қарши бўлади. Бу учрашув бироз оғирроқ бўлади. Бу ўйинга қандай тайёргарлик кўрасиз?
– Бу учрашув хатоларни тўғрилаш учун имконият бўлади. Эроннинг Корея Республикасига қарши ўйинини таҳлил қиламиз. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан. Кейинги учрашувда очколар олишимиз керак.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар
Ғолиблар муҳокама қилинмайди.
Олға йигитлар шу негатив фикрларни кейинги ўйин билан ёпиб қўйинглар