UZ

Сўнгги янгиликлар

02:37Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод"дан йирик ғалаба, Бенземадан хет-трик!  0 02:30Бундеслига. Франкфуртда "отишма": "Айнтрахт" - "Боруссия" Д учрашувида 6 та гол урилди  0 02:02Африка Миллатлар кубоги. Марокаш ярим финалда!  0 01:25"Ювентус" "Манчестер Сити" футболчисини текинга қўлга киритмоқчи  0 00:47Испания Суперкубоги финалини ким бошқаради?  1 00:20Майкл Оуэн: "Муҳим ўйинларда Гёкерешга маҳорат етишмаяпти"  2 23:55А Сериянинг декабрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  0 23:23Сульшер МЮга қайтса, қанча маош олади?  0 23:05Африка Миллатлар кубогидаги илк ярим финалчи маълум!  1 22:52"Истанбул Башакшеҳир" ўртоқлик ўйинида дуранг қайд этди, Аббосбек Файзуллаевдан гол  7 22:32Лиам Росеньор: "Босим - бу афзаллик"  0 22:01Жиянов қўшилди, Юсупов ва Ўринбоев йўқ. "Навбаҳор"нинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 21:46"Динамо" "Ғазалкент"ни мағлуб этган назорат учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  2 21:20Расман: Торнике Дзебниаури - "Сурхон" футболчиси  7 20:53Расман: "Хоразм" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  3

Кемалар шайланмоқда. Қайиқлар-чи? Янгиликлар

Кемалар шайланмоқда. Қайиқлар-чи?

Теглар :  Суперлига
Инглиз алифбосининг охирги ҳарфлари билан аталадиган авлодлардан илгари дунёга келганлар орасида "Титаник" фильмини, ҳеч бўлмаганда, кеманинг бурнида қўлларини атрофга ёйиб турган Роузнинг машҳур кадри ёки саундтреки учун томоша қилмаган одам топилмаса керак.

Фильм ўз йўлига. Аммо кеманинг айсберг билан тўқнашуви, гўё Зидан услубида "зарба бериш"га уриниб, муваффақиятсиз чиққанини тасдиқловчи реал фактлар билан танишган киши бир оғриқли ҳақиқатга дуч келади.

Кема чўкмаслигига ишонч шу қадар баланд эдики, захира қайиқлари етарлича юкланмаган. Ҳатто ҳалокат пайтида мавжуд қайиқлардан ҳам тўлиқ фойдаланилмаган. "Кема чўкмайди", деган ишонч эҳтиёт чораларидан устун қўйилган. Оқибатда эса минглаб одамлар айнан кўринмас, иккинчи даражали деб ҳисобланган деталлар сабаб ҳалок бўлган.

Миллиардлар ўйинида ҳам манзара ўхшаш. Кемани асосий таркибга қиёсласак, жамоалардаги улкан мақсадлар, йиғинлар, тайёргарлик жараёни бир қараганда, бинойидек кўриниши мумкин. 

Аммо зич тақвим, мавсумнинг узоқ давом этиши, терма жамоага чақирувлар, клублар иштирокидаги халқаро ўйинлар ва босим кучайган паллада 7-синфдаги алгебра масалалари сингари тушунарсиз саволлар пайдо бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас.

Кутилмаган лаҳзада кораблнинг қаршисидан айсберг чиққанидек, клублар ҳам муаммоларга дуч келиши табиий ҳол. Бундай шароитда уйга иккита тарвузни қўлтиқлаб кириб борадиган натижа қайд этиш фақат асосий таркибга эмас, балки клубнинг бутун тизимига боғлиқ бўлиб қолади.

Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига музқаймоқ татиб кўриш учунгина бормаслиги йўлида катта тайёргарликни ўтказиш ниятида. Фабио Каннаваронинг мураббийлик фаолиятидаги машҳурлиги "Олтин тўп" қўлга киритгани ёки спортга оид турли тадбирлардаги иштирокининг соясида қолиб кетмаслиги учун жиддий бел боғлаган.

Терма жамоанинг жаҳон чемпионати ва Осиё кубоги йўлидаги узоқ муддатли йиғинлари ҳамда клублар ўртасидаги қитъа турнирлари кўпгина футболчиларни аввалгидан ортиқроқ тер тўкишга мажбур қилади. Бу эса уларни жароҳатга ёки жисмоний толиқишига сабаб бўлиши мумкин.

Бундан нафақат футболчининг ўзи, балки унинг клуби ҳам жабр чекиши мумкин. Стадионлар бодрингрангга бурканган, баъзан қовундан ранг олган ёки сочларига оқ оралаган паллаларда ҳам тўптепарлар жавлон уришига тўғри келади. Шу боис, "шалпангқулоқ" ёки жон сақлаб қолиш илинжидаги клублар асосий таркибни шакллантиришдан ташқари яна бир неча омиллар учун бош қашишига тўғри келади.


ЗАХИРА – ЗАРУРАТ

Кўпгина жамоалар асосий таркибни қуроллантиришга бел боғлган чоғда янги мавсум айниқса, етакчи жамоалар учун захирадан ўриндиғи заруратини пайдо қилади. Масалан, "Нефтчи" ва "Пахтакор" клубининг кўпгина футболчилари Суперлига ва кубок ўйинларидан ташқари халқаро миқёсидаги мусобақалар ҳамда терма жамоа йиғинларида иштирок этади. Шундай пайтда эса метан газ ва тоза ҳаво сингари зарур очколар учун қўшимча куч талаб этилади. Умуман олганда, бу жараён Архимеднинг ҳайқириғига арзирли эмас, мураббийлар мавсум давомида интервьюларда бу ҳақда бот-бот таъкидлашади. Бироқ янги мавсумда захира катта кучга айланиши турган гап, қўшимча кучларни қишга кўмир ғамлагандек жамламаган жамоаларни эса муҳим очколар борасида нефтга бой мамлакатлардан бирининг етакчиси билан боғлиқ ҳодиса кутиши мумкин. Шу боис захира ўриндиғини кадастр қилиб олган баъзи футболчиларнинг қиймати ҳам янги мавсумда ошиши кутилади.

РОТАЦИЯ

Таваккалнинг сартарошга иши тушмайди деган нақл бор. Қайсидир мураббий унинг оқибатидан чўчимаса, яна қайсидири ўзи шакллантирган асосий таркибни қўлтиқтаёқ билан бўлса-да, мунтазам ўйнатишга ҳаракат қилади. Бироқ бу қарор ҳар доим иш бермаслиги мумкин. Жумладан, таркибдаги барча футболчилар орасида ўртача дақиқаларга эга бўлиш, яъни ротацияга кўпроқ қул уриш борасида "Навбаҳор", "Сўғдиёна", "Андижон" каби клублар етакчи бўлса-да, турнир жадвалида совриндорлар қаторига яқинлаша олмади. Аксинча, бошқа жамоаларга нисбатан камроқ ротацияга қўл урган "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Насаф" кучли учликни ташкил этди. Бироқ бу фактор ротациянинг зарарли эканлигини ифодаламайди. Негаки, етакчи жамоаларнинг таркибидаги футболчилар барқарор ўйин намойиш этишган бўлса, ротацион сифатида тилган олинган жамоаларнинг аксариятида мураббий ва футболчилар ўзгариши (трансферлар) рўй берди.

ТИКЛАНИШ ВА ТИББИЙ ШТАБ АҲАМИЯТИ

Янги мавсумда етакчи клублар аъзолари зич тақвимда асосий рақиб сифатида "Нефтчи", "Пахтакор" ёки "Насаф" эмас, балки толиқиш билан жиддий курашишига тўғри келади. Айниқса, мухлислар суратга тушишни ёки либосини олишни истаган футболчилар учун тикланиш ва жароҳатга йўлиқмаслик катта аҳамиятга эга. Бундай хавотир бутун дунёда мавжуд. Ҳатто сувда балиқдай шўнғийдиган фаслда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ўтказилиши футболчиларнинг жисмоний ҳолатига таъсир қилишидан чўчиган гигант клубларнинг хавотирига сабаб бўлган. Шу боис кўзга кўринмас қаҳрамонлардан бўлган тиббий ва фитнес штаб аъзолари ҳам йил якунида бажарган вазифасига кўра медаль билан тақдирланса арзийди.

ЁШЛАР

Сўнгги йилларда кўпгина жамоалар ёшларни тўп ёки сув олиб келувчи эмас, асосий системанинг бир бўлаги сифатида кўра бошлади. Имконият тақдим этилган ёшлар эса фақат тўйда эмас, майдонда ҳам яхши ўйин намойиш эта олишини кўрсатди. Бу эса ёшлар ўртасидаги халқаро мусобақаларда ҳам самара кўрсата бошлади. Йилдан-йилга ёшларга кўпроқ имконият берилаётгани кишини қувонтиради. Жумладан, ўтган мавсумда мўйлови эндигина сабза ураётган Миркомил Муродов (15 ёш), Озодбек Ражабов (16 ёш), Аюбхон Мухторв (17 ёш), Беҳруз Каримов (17 ёш) ва бошқаларга Суперлига ҳавосидан нафас олиш имкони берилди. Узоқ муддатли мавсум ҳамда терма жамоа ва халқаро мусобақаларда иштирок этаётган етакчи футболчиларга дам бериш мақсадида ҳам ўспиринларга бўлган талаб янги мавсумда юқори бўлиши турган гап.

ХУЛОСА ЎРНИДА

Футболни яхши кўрадиган биз тенги ихлосмандларнинг ўзи, дадаси ва дадасининг дадаси орзу қилган фурсатга яқин қолди. Шундай экан, клублар мундиал туфайли юзага келадиган зич тақвимга муаммо сифатида эмас, балки профессионаллик даражасини кўрсатадиган синов дея қарашса тўғрироқ бўларди. Трансферлар ойнасида мобайнида таркибни тўғри шакллантирган, қишки таёргарлик жараёнида ротацияга қўл урган ҳолда турли тактик усулларни синаб кўрган, тикланиш жараёнини тўғри олиб бориш ҳамда ёшлар билан тизимли иш олиб борган клублар бу жараёнда Телеграмда нотаниш профилдан келган файлни очиб қўйган одам сингари аҳволга тушиб қолмайди. Барчамиз майсаранг картаси бекор қилинган мамлакатда (ёки қўшниларида) терма жамоамизнинг узоқроққа боришини истаймиз. Бироқ терма жамоа мақсади йўлида ички чемпионат ҳам ривожланиши шарт. Чунки катта турнирларга олиб борадиган йўл маҳаллий чемпионатлардан бошланади.


"Титаник" яна айсбергга урилган тақдирда ҳам захира қайиқлари ва қўшимча чораларнинг етарли бўлиши кўп нарсани сақлаб қолиши мумкин.


Оқил Абдубарноев

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
09 янв 12:38:22
Жамшид Jamshid
Гейнрихга ухшагани чикмаса бу ривожланиш эмас. Качонки креативный техникали еш уйинчи чикса шунда махорати деса булади
   
09 янв 23:22:12
Akbar Umarov
Tarkib tomonlama dangali aytsam 2026 yildagi yangi mavsumda Super Ligada CHempionlik Paxtakor PFC, Neftchi, Navbahor, Andijonlar o'rtasida kechsa kerak. Nasaf bo'lsa yoshlar bilan uzag'i bilan nari borsa 5-10 o'rinlardan birini olsaham katta gap
   
09 янв 17:41:24
Zayniddin Raximov
9 ойлик шартнома
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика