UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  0 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  8 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  6 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  0 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  0 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  5 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  6 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  11 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  9 08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  22

"Арсенал" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун курашга қўшилди Янгиликлар

"Арсенал" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун курашга қўшилди

"Кристал Пэлас" марказий ҳимоячиси Марк Гехи ҳозирда жаҳон футболида энг талабгир ҳимоячилардан бири ҳисобланади.

"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" каби гранд клублар уни анчадан бери кузатиб келмоқда. Энди эса яна бир топ-клуб унинг имзоси учун курашга қўшилгани маълум бўлди.

"Mirror Football" маълумотларига кўра, Лондоннинг "Арсенал" клуби "Кристал Пэлас" ҳимоячиси учун курашни бошлаган. 25 ёшли англиялик футболчи "канонирлар" эътиборини тортган, чунки унинг "Кристал Пэлас" билан шартномаси шу ёзда якунланади.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, жорий мавсум инглиз марказий ҳимоячиси "бургутлар" сафида 25 ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Улар орасида Лига Кубоги чорак финалида "Арсенал"га қарши ўйинда киритилган тўп ҳам бор.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
09 янв 17:51:54
Zuxriddin Yusufxonov
Ўзим Арсенал мухлиси бўлсам ҳам, бу футболчи Арсеналга ўтмаса керак менимча, котта эҳтимол заҳира варианти бўлади, ўйин амалиётини танласа Арсенал яхши вариант эмас, Габриел ва Салибани ўрнини тортиб олиш ўта қийин масала
   
09 янв 17:25:04
mirabzal
шу уйинчини реал олса яхши буларди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика