Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"
07 янв 14:20
Янгиликлар
Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"
“Лочинлар” ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоев тайёргарлик жараёнлари ҳақида фикр билдирди.
"Йиғин бошланганига бир ҳафтадан ошди. Яна бир неча кун Тошкентда қолиб, Туркияга йўл оламиз. Тайёргарлик режа асосида кетмоқда. Таркиб деярли 90 фоизга шаклланди, яна 1–2 нафар футболчи қўшилиши кутилмоқда. Жамоада умумий кайфият юқори",- дейди наманганликлар ҳужумчиси.
— Таркиб шаклланган экан, жамоа олдига қандай мақсадлар қўйилди?
— “Навбаҳор”да аввал ҳам ўйнаганман. Бу клубда мақсад доим юқори. Ким майдонга тушишидан қатъи назар, жамоа катта натижалар сари интилади.
— Тимур Кападзе келгач, машғулот жараёнларида қандайдир янгиликлар сезилдими?
— Бу табиий ҳолат. Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби, қарашлари ва талаблари бор. Биз ҳам босқичма-босқич мослашяпмиз.
— Ўтган мавсумда жамоа биринчи даврани яхши ўтказиб, етакчилар сафида эди. Иккинчи даврада эса натижалар пасайди. Бу муваффақиятсизликка нима сабаб бўлди?
— Мавсумни мутлақо омадсиз деб бўлмайди. Юқори ўринлар учун курашиш имкони бор эди. Ички масалаларни ҳозир айтиш нотўғри ҳисобланади. Шундай бўлиши керак экан. Хулосалар чиқардик ва бундай ҳолатларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар